1991-1996 йй.-Самарқанд университети талабаси
1996-1999 йй.-Булунғур туманидаги 14, 48-умумтаълим макткбларида ўқитувчи
1999-2000 йй.-Булунғур тумани Халқ таълими бўлимида она тили ва адабиёт, миллий ғоя ва маънавият фанлари асослари фанлари услубчиси
2000-2001 йй.-Республика таълим марказида услубчи
2001-2004 йй.-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Дарсликлар ва ўқув ҳужжатлари бошқармасида назоратчи
2004-2008 йй.-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Матбуот котиби
2008-2009 йй.-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабдан ташқари таълим муассасалари шўъбаси мудири
2009-2010 йй.-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактаб интернатида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари
2010 й.-ҳ.в.-Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси директориХалқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази директори
Қуйидагилар «Болалар кутубхоналари»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
замонавий ва юқори самарали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар олишнинг манбаи, шакл ва методларини танлаш имкониятини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
китобхонларга хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва усулларини такомиллаштириш, махсус дастурларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматлари яратиш, замонавий компьютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида кутубхоналар фаолияти жараёнлари автоматлаштирилишини таъминлаш;
хорижий илмий-таълим маълумотлар базаларига уланган ҳолда йиғма электрон каталогини ва китоб фондини шакллантириш ва юритиш;
йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш;
кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли тўлдириб бориш, нашрларнинг библиографик ҳисобини юритиш;
юртимиз ҳамда жаҳон тажрибаларига таянган ҳолда тизимдаги кутубхоналар учун book reader миллий модел стандартларини амалиётга жорий қилиш;
умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналари фондини таҳлил қилиш, янги адабиётлар билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аудио ва аудиовизуал ресурслар тайёрлаш ва тарқатиш;
фойдаланувчиларга каталоглар, картотекалар ва библиографик маълумот беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида маълумот тақдим этиш;
ўқувчиларнинг умумий ва якка тартибда китоб ўқиш маданиятини, ижодий фикрлашини ривожлантиришга ёрдам берувчи оммавий китобхонликни ташкил этиш;
оммавий ахборот воситаларида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, тегишли муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
кутубхонанинг маълумот-қидирув аппарати (каталоглар, картотекалар, маълумотлар базалари) билан ишлаш бўйича фойдаланувчиларга маслаҳатлар бериш;
маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, адабиётларнинг очиқ ва мавзули кўргазмалари, турли оммавий тадбирлар, китобхонлик клубларини ташкил этиш;
фойдаланувчиларга масофадан туриб ҳужжатларни электрон етказиб бериш (электрон почта орқали);
мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантириш.