Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

АХМЕДОВ
БУРХОН
НАЗАРОВИЧ

Ички аудит бошқармаси бошлиғи

09:00 - 18:00

Ички аудит хизматининг асосий вазифалари вазирлик тассарруфидаги муассасалар ва ташкилотларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини ноқонуний сарфланиши ва талон-тарож қилиниши ҳолатларини қуйидаги йўллар билан аниқлаш, профилактика килиш ва олдини олишдан иборат:

тизимдаги муассасалар ва ташкилотларининг харажатлар сметасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини тўғри режалаштирилиши ва унинг ижроси, бюджет ҳисобини юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;

тизимдаги муассасалар ва ташкилотлар ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет, смета-штат интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид килиш самарадорлигини ошириш, марказлаштирилган молия- бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;

аниқланган қонун бузилиши ҳолатларни, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тизимдаги муассасалар ва ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақцимномалар киритиш.

Ички аудит хизматининг функциялари қуйидагилардан иборат: бюджет сўровини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилишини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб мониторинг қилиш;

харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари ва штат жадвалларини қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилишини ўрганиш;

бюджет ҳисобини тўғри юритилиши юзасидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб мониторинг олиб бориш;

тайёрланган ва топширилган молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги, асосланганлигини ва тўла (тугалланган) бўлишини ўрганиш ва таҳлил этиш;

юзага келган дебитор ва кредитор қарздорликларнинг асослилигини ўрганиш; нақд пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ҳамда бошқа активларни сақланиши ва ҳолатини мониторинг қилиш;

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида молиялаштирилиши ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказиш;

тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;

фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича, шу жумладан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини мониторинг қилиш орқали иқтисод килиниши мумкин бўлган маблағларни аниқлаш;

қарздорликларни ундириш ва қисқартириш, тўлов интизомига риоя этилишини таҳлил этиш асосида бюджет маблагларидан самарали фойдаланилганлигини ўрганиш;

дастурларда (давлат, тармоқ, ҳудудий) ва бошқа порматив-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган мақсад, тадбир ва вазифалар бўйича ажратилган бюджет маблаглар доирасида эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;

белгиланган натижадорлик мезони ва кўрсаткичларнинг бажарилишини текшириш, доимий мониторинг ўрнатиш ва таҳлил килиб бориш;

тизимдаги муассасалар ва ташкилотларда коррупция ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактика ишларини олиб бориш;

ваколат доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш, меҳнат ва ижро интизомини таъминлашни назорат қилиш;

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлашга каратилган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажариш.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu