Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

ЭГАМБЕРДИЕВ
ОЙБЕК
ХУДАЯРОВИЧ

Ижро этувчи аппарат бошлиғи

Эгамбердиев Ойбек Худаёрович 1981 йил 18 октябрда таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр босқичини, 2004 йилда шу университетнинг  магистратура ва 2010 йилда Корея Университетининг магистратура босқичларини тамомлаган.

1998-2004 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси

2004-2006 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Жаҳон бозорлари маркетинг тадқиқотлари ва стратегик прогнозлар бош бошқармаси 1-даражали мутахассиси, етакчи мутахассиси

2006-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Жаҳон бозорлари маркетинги ва прогнози, барқарор шериклик муносабатларини ривожлантириш бош бошқармасидаги Ўзбекистон Республикасининг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари маркетинги ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг бош мутахассиси

2010-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Жаҳон бозорлари маркетинги ва прогнози, барқарор шериклик муносабатларини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бошқарма бошлиғи, Минтақавий ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи 

2014-2016 йй. - “Давлат экологик экспертизаси бош бошқармаси” давлат унитар корхонаси бошлиғи

2016-2017 йй. - Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекцияси бошлиғи

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш сектори мудири 

2018-2019 йй. - “Atlantic Stroy Investment” масъулияти чекланган жамияти директори

2019-2020 йй. - “Sirdaryo Savdo Logistika Markazi” унитар корхонаси директори

2020-2021 йй. - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзмедимпекс” масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари

2021 й. - ҳ.в.   - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ижро этувчи аппарат бошлиғи

Ижро этувчи аппаратнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

 

вазирлик таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан тегишли норматив ва идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини вазирга киритишда Халқ таълими вазирлиги Регламенти талаблари бажарилишини таъминлаш;

Халқ таълими вазирлигига, шу жумладан шахсан вазир номига ижро ва маълумот учун келиб тушган юқори турувчи ташкилотлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва топшириқлар ҳамда вазирлик ва идоралардан кирувчи ҳужжатлар Ижро аппарати ходимлари томонидан кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича вазирнинг топшириқномаси (резолюция)ни тайёрлаш;

топшириқномалар ва вазирнинг бошқа топшириқларини тегишлилиги бўйича вазир ўринбосарлари ҳамда бошқарма ва бўлимларга муддатлари белгиланган ҳолда вазирга кўриб чиқиш ва ўрнатилган тартибда имзо қўйиш учун киритиш ҳамда ижрога йўналтириш;

Халқ таълими вазирининг ахборот-таҳлил, протокол жиҳатидан ва маъмурий-ташкилий фаолиятини таъминлаб бериш;

вазирликнинг барча таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар лойиҳаларини тасдиқлаш учун ҳужжатларнинг юритиш сифати бўйича таклифлар киритиш, уларни тайёрлаш юзасидан ўрнатилган тартибга риоя этилишини таъминлаш;

вазирликка Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини келишиш электрон тизими project.gov.uz орқали келиб тушган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини вазирнинг топшириқномаси асосида тегишлилиги бўйича вазир ўринбосарлари ҳамда бошқарма ва бўлимларга ўрнатилган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш учун ижрога йўналтириш;

ушбу ҳужжатлар бўйича тайёрланган таклиф ва хулосаларнинг (хатлар, солиштирма жадваллари ва бошқа материаллар) мувофиқлиги таҳлил қилингандан сўнг вазирга келишиш (электрон имзо қўйдириш) учун киритиш;

вазирликнинг марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда вазирлик ҳайъати қарорлари ва вазирлик раҳбарияти томонидан ўтказиладиган Ҳайъат, ҳудудий бошқарув идоралари бошлиқлари ҳамда тизимдаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда ўтказиладиган кенгайтирилган ишлаб чиқариш йиғилишлари баёнларининг маъруза ва нутқларни ёзиб олиш, мажлис баёнини расмийлаштириш ва белгиланган топшириқларни ўз вақтида ижросини назорат қилиш;

ҳайъат мажлиси кун тартиби, ҳайъат масаласи юзасидан сўзга чиқувчилар рўйхатини белгилаш, жойларга етказиш, ҳайъат мажлиси муҳокамасига қўйилган масала лойиҳасини кўпайтириш, ҳайъат аъзоларига тарқатиш;

режа асосида таркибий бўлинмалар томонидан ҳайъатга киритиладиган масалаларнинг лойиҳасини ўз вақтида сифатли тайёрланишини назорат қилиш, ҳайъат аъзоларининг фикр ва мулоҳазаларини ҳисобга олиб, ҳайъат аъзолари билан келишган ҳолда қайта ишлаб чиқиш ва имзолаш учун вазирга киритиш;

ҳайъат йиғилишига таклиф этиладиган барча муассаса, жумладан ҳудудий бошқарув идоралари ва вазирликнинг марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари раҳбарларини йиғилиш ўтказиш санаси ва вақтини хабардор қилиш, иштирокчиларни рўйхатга олиш;

вазирликнинг таркибий бўлинмалари томонидан вазирга тақдим этилган материаллар, буйруқлар, хатлар ва бошқа ҳужжатларни техник ва сифат жиҳатидан регламентга мувофиқ расмийлаштирилганлигини кўриб чиқиш, уларни тегишли таркибий бўлинмалар билан ўрнатилган тартибда келишилганлигини назорат қилиш ва имзога киритиш;

вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида барча таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

таркибий бўлинмалар ўртасида тайёрланаётган ҳужжатлар ва материаллар бўйича келишмовчиликлар юзасидан муросавий таклиф тайёрланишини ташкил қилиш;

тақдим этилган материалларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда вазирга тақдим этиш;

халқ таълими тизимидаги вазифаларни амалга оширишда долзарб масалалар бўйича Вазир иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш, қабул қилинган қарорларни ижрога йўналтириш ва ижросини таъминлаш юзасидан Назорат бошқармасини огоҳлантириш;

вазирлик марказий аппаратига хўжалик, техника ва автотранспорт хизматлари доимий фаолият кўрсатишини назорат қилиш;

хўжалик инвентарлари, жиҳозлар, мебеллардан тўғри фойдаланиш

ва уларни сақланишини таъминлаш, шунингдек тегишли жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

вазирлик бошқарма ва бўлимларини талабнома асосида зарур бўлган канцелярия моллари ва иш қоғозлари билан таъминлаш;

вазирликнинг барча хоналарида иш юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда мавжуд инвентарлар, оргтехника, телефон тармоғи, компьютерлар, нусха кўчириш аппаратлари, принтерлар ва факс аппаратларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

вазирликдаги коммунал хизматлар, электр энергия, иситиш тизими, совуқ ва иссиқ сув таъминотини узлуксиз назорат қилиш ҳамда юзага келадиган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;

вазирлик фаолиятини моддий-техник, транспорт жиҳатдан таъминлашни ташкил қилиш;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu