Юртимизда ўтган йиллар давомида таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ўқитиш жараёнига илғор метод ва усуллар, янги педагогик технологиялар татбиқ қилинди. Дарс ва машғулотларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилаётгани эса ўқувчиларнинг фанларга қизиқишини ошириб, уларнинг нуфузли кўрик-танлов ҳамда мусобақаларда зафар қучишига замин яратмоқда. Ўқувчиларимизнинг Ҳиндистондаги ғалабаси ҳам тизимдаги ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси туртинчи марта иштирок этиб, дунёнинг 41 давлатидан келган ёш математиклар орасида ўқувчиларимиз 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ёш математикларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида педагоглар, ота-оналар, таълим тизими мутасаддилари томонидан тантанали кутиб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

01.08.2017 15:00:00