Халқ таълими вазирлиги ташабуси билан “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ўртасида “ОИТС ва гиёҳвандликка қарши бирлашайлик!” мавзусида ижодий ишлар танлови ташкил этилмоқда.

Танловда иштирокчилар ёшларни гиёҳвандлик ва ОИТС балоси, унинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳ қилувчи, тенгдошлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи ижодий ишлари билан иштирок этадилар.


Мазкур танлов уч босқичда “Тасвирий санъат” йўналишида ўтказилади:

1-босқич -  шу йилнинг 20 майига қадар жойлардаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ўртасида;

2-босқич – шу йилнинг 10 июнига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда;

3-босқич – жорий йил 26 июнь куни “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида ўтказилади.

“26 июнь -  Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан танлов иштирокчиларининг сараланган ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади.

Ушбу ижодий ишлари танловининг ўтказилиши билан боғлиқ батафсил маълумотни 239-11-41 телефон рақамидан олишингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

15.05.2017 00:00:00