Қўқон давлат педагогика институтида битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Қўқон давлат педагогика институти раҳбарияти, Қўқон шаҳри ва чегарадош туманлар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот ва идоралар масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида институт ректорининг 2017 йил 20 январдаги  “2016/2017 ўқув йилида институт битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни таъминлаш тўғрисида”ги 38-сонли буйруғи асосида институт битирувчиларини ишга тақсимлаш, жойлаштириш ва уларнинг бандлик мониторингини ўтказиш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар асосида амага оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, 2016/2017 ўқув йилида кундузги бўлимни тамомлаётган бакалавр ва магистратура йўналишидаги битирувчи талабалари ҳақида маълумот уларнинг таълим йўналишлари ва вилоят, туман (шаҳар)лар кесимида тақсимланиб Фарғона вилоятининг “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2017 йил 22 мартдаги 24-сонида чоп этилган. Бу эса вилоятдаги иш берувчи ташкилотларга ўзига керакли соҳа мутахассисини ишга жалб этиш бўйича муҳим ахборот бўлиб хизмат қилган.

Жорий ўқув йилида мазкур олийгоҳни  1381 нафар талабалар битираётган бўлса, уларни келгусида иш билан таминлаш ва жамиятда ўз ўрини топига кўмаклашиш мақсадида улар билан уч томонлама “Ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида” шартнома тузиш жараёни давом этмоқда. Бугунги кунга келиб инситутнинг 1299 (94%) нафар битирувчиси қаерда ишлашини аниқ қилиб белгилаган ва иш берувчи билан шартнома тузиб бўлганлар. Қолган 82 нафар (6%) талабани ҳам ишга жойлаштириш мақсадида институт жамоаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Тадбирда давомида институт масъул раҳбарлари талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтиришди.

 

11.05.2017 00:00:00