Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида  “Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Данияров, вазирликнинг мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” деб номланган 4-йўналиши бўйича халқ таълими тизимида амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли ҳамда  2017 йил 6 апрелдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг қабул қилиниши таълим тизимини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришга имконият яратади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Табдирда сўзга чиққанлар мазкур қарорлар аҳамияти, улар асосида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тартиби ва амалдаги давлат таълим стандартларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумот беришди.

Жумладан, Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомда мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларни белгиланган меъёрларга амал қилган ҳолда синфларга жойлаштириш, ўқувчиларнинг сифатли умумий ўрта таълим олишини таъминлаш ва бошқа шу каби долзарб масалалар аниқ белгиланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалдаги давлат таълим стандартларига киритилган ўзгаришлар тўғрисида мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

25.04.2017 00:00:00