Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 21 апрель куни Яккасарой туманидаги 144-сонли умумтаълим мактабида “Ораста қизлар-2017” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.  

Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад умумтаълим мактаблари ўқувчи қизлари ўртасида шарқона тарбия, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фаол ўқувчи қизларни рағбатлантиришдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ораста қизлар-2017” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилиб, унда умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари қатнашди. Танловнинг якуний республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 14 нафар ўқувчи-қизлар иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қатнашчилар 3 та шарт бўйича беллашиб,  ўзларининг бор билим ва иқтидорларини намоён қилдилар.

Якуний натижаларга кўра Қорақалпоғичтон Республикаси Кегайли туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Базарбаева Гулжамол 1-ўрин, Самарқанд шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Яздонқулова Гулнигор  2-ўрин, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги  5-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Самадова Малика 3-ўринни қўлга киритди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов ғолиб ва совриндорларига вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

21.04.2017 00:00:00