Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — давлат шериги) халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган фойдаланилмаётган бириктирилган ер майдонига эга бинода (объектнинг умумий майдони 8 423,51 кв.м, бинонинг майдони 2 486,27 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объект) нодавлат умумтаълим муассасаси жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрь №ПҚ-3931 қарорига мувофиқ)

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш учун бино ва иншоотлар реконструкция қилиш, шунингдек, ушбу муассасасининг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида тегишли микроҳудуддан тақдим этилган, шунингдек, туман (шахар) халқ таълими бўлими томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бундай ўқувчиларнинг сони нодавлат ўқув муассасасининг умумий ўқувчилар сонининг камида 20% ни ташкил этиши лозим.

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар 2019 йилнинг “31” май кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Халқ таълими вазирлиги, 100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича батафсил маълумотларни Халқ таълими вазирлиги Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасидан олиш мумкин.

Телефон рақам: +998 93 515 07 21 / +99899 803 84 60

Электрон манзил: (gchpmno@gmail.com)

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Иштирокчи аризаси

2. Қатнашчилар учун маълумот

01.05.2019 17:44:00