Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Қуёшли» болалар оромгоҳида билимлар беллашувининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш ва  «Интеллектуал ривожлантириш» оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги “Интеллектуал-ривожлантириш оромгоҳи” “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида 1-навбати 18-29 июнь кунлари, 2-навбати 1-12 июль кунлари ташкил этилади. Бу ерда билимлар беллашуви ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 500 нафар истеъдодли ўқувчи ҳордиқ чиқаради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур оромгоҳда ўқувчиларнинг билимини янада мустаҳкамлаши ва жисмонан чиниқиши учун барча шароит яратилган. Зарур адабиётлар билан таъминланган кутубхона, интернет тармоғига уланган компьютерлар, хореография зали, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари, сузиш ҳавзаси улар ихтиёрида.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, ўқувчиларни соғломлаштиришларини ташкил этиш билан биргаликда, ҳар бир фан бўйича мамлакатимизнинг етакчи фан арбоблари, маданият ва санъат ходимларини иштирокида фан кечалари, маҳорат дарслари, викториналар, турли танлов ва мусобақалар ўтказилиб, ўқувчиларнинг фан ва техника соҳасининг етук олимлари билан, мактабларнинг эса олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳининг очилишига бағишланган тадбир “Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамлакати” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир шодиёналарига уланиб кетди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

27.06.2016 19:00:00