Жорий йилнинг 14-18 июнь кунлари Навоий шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Академик ва эстрада ижрочилиги” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 208 нафар ёш истеъдод соҳиблари 23 та номинация бўйича беллашдилар. Якуний натижаларга кўра иштирокчилардан 57 нафари III-ўрин билан, 37 нафари II-ўрин билан, 21 нафари I-ўрин билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

21.06.2016 00:00:00