Киночилар уйида Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан тадбир ташкил этилди. Унда пойтахт вилояти педагоглари ўртасида ўтказилган “Мустақиллик йилларида таълимда эришилган ютуқлар” мавзусидаги иншолар кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сўзга чиққанлар танлов жараёни ҳақида гапирар экан, ташкил этилган мазкур ижодий беллашув ўқитувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаб, уларнинг мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақидаги билимини бойитиш, ўзаро фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашиш имконини берганини алоҳида таъкидлади.

— Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “Ўз келажагини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”, дея таъкидлаган. Давлатимиз раҳбарининг бу каби фикрлари доимо қулоғим тагида жаранглаб туради. Иншо ёзиш жараёнида ўзим фаолият юритаётган Пискент туманидаги 29-умумтаълим мактабида амалга оширилган ишлар, ўзгаришлар, ўқитувчи ва ўқувчиларимиз эришаётган муваффақиятларга алоҳида эътибор қаратдим. Ижодий ишимни ғолибликка муносиб кўришганидан жуда ҳурсандман. Бундай эътироф ёш авлод таълим-тарбиясида менга янада ғайрат-шижоат бағишлайди, — дейди Маҳлиё Ҳидирова.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танлов ташкилотчилари томонидан энг яхши деб топилган иншо муаллифларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Барон” бадиий фильмини томоша қилишди.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

18.06.2016 00:00:00