Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида 170 нафар ўғил-қиз фортепъяно, торли чолғулар, ўзбек халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, эстрада хонандалиги, анъанавий хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилиги, баян аккордеон, хореография, тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича таҳсил олмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги қарори асосида 2011 йилда фойдаланишга топширилган санъат масканида ўқувчиларнинг миллий ва жаҳон мусиқалари, ҳамда санъат сирларини пухта эгаллаши учун зарур шароит яратилаган. Икки қаватли муҳташам, кўркам бинонинг ҳар бир хонаси, мослаштирилган мусиқа зали замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида барча қулайликларни ўзида мужассам этган.

 

Манба: www.uza.uz
17.10.2014 00:00:00