Ўзбекистон давлат консерваториясида халқ чолғулари бўйича “Она юрт оҳанглари” номли халқаро танловнинг тантали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли халқаро танлов “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ ташкил этилиб унда дунёнинг 10 га яқин давлатидан 12-19 ёшдаги 70 нафардан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.

“Она юрт оҳанглари” номли халқаро танлови шу йилнинг 20-25 октабръ  кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда уч босқичда халқ чолғулари бўйича ижро маҳоратларини намойиш қилишади.

Биринчи босқичда иштирокчилар ўз она юртларининг миллий мусиқаларини, иккинчи босқичда жаҳон мумтоз композиторларининг машҳур асарларини ва ниҳоят учинчи якуний босқичда иштирокчилар ўзбек композиторлари томонидан яратилган асарлардан шартли тарзда халқ чолғулари оркестри жўрлигида ижро этадилар.

2014 йилнинг 25 октабръ  куни Ўзбекистон Давлат консерваториясида  ғолибларни тантанали тақдирлаш ҳамда халақаро танловнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

20.10.2014 00:00:00