Жорий йилнинг 15 март куни Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Халқ таълими тизимидаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда ҳудудий бошқармаларнинг масъулияти” мавзусида Республика семинари ўтказилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, шунингдек, Республика таълим маркази раҳбар ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, услубий хизмат бўлими методистлари, туман, шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда педагоглар иштирок этди.

Семинар доирасида шўъбаларда тренинглар ўтказилди. Машғулотларда асосий эътибор педагогларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратини оширишга қаратилди. Иштирокчиларга таълимнинг инновацион шакл ва усуллари ҳақида кенг маълумот берилди.

Ўқув-тренингларда ўқувчиларга таълим-тарбия беришда замонавий педагогик технологиялар асосида ўзаро тажриба алмашиш, ижодкорлик йўналишидаги изланишларни ривожлантириш бўйича талаб ва таклифлар тингланди.

Тренинг якунида метод бирлашмалар фаолиятига янгича ёндашиш, улар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш ҳамда шу асосда таълим сифатини ошириш мақсадида“Энг яхши метод бирлашма раҳбари” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

15.03.2019 20:26:00