2012 йил 10 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори доирасида тизимда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳамкорликда “Чет тилларини ўқитишни жадаллаштиришнинг инновацион йўналишлари” мавзуида Республика илмий-амалий конференсияси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 144-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган мазкур конференсияда барча вилоятлардан ташриф буюрган чет тили фани ўқитувчилари, ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг чет тили фани методистлари, олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳамда катта илмий ходим изланувчилари иштирок этдилар.

Конференсияни ташкил этишдан асосий мақсад педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиб, чет тилларини ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, замонавий таълим шароитида чет тили ўқитувчиларини тайёрлаш, инглиз тили ва бошқа чет тилларини ўқитишда коммуникатив-инновацион технологиялардан фойдаланишга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.

Илмий-амалий конференсияда умумтаълим макабларида чет тили фанини ўқитишни самарали ташкил этиш учун индивидуал ва дифференциал ёндашувга кўра хорижий тиларни замонавий мултимедиа воситаларини қўллаб, интенсив ўргатиш методикасини ишлаб чиқиш, чет тили таълими сифатини оширишда ота-оналар билан доимий ҳамкорлик қилиш зарурлиги таъкидланди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

01.11.2014 00:00:00