Бўстонлиқ туманининг “Камолот” ёшлар оромгоҳида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ходимлари учун “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди.

140 нафардан ортиқ маънавий-аҳлоқий тарбия йўналиши мутахассислари уч кун давом этган семинарда тажрибаларини бойитиб, ўзаро фикр мулоҳаза алмашдилар. Ўқув машғулотларида “Соғлом блоа йили” давлат дастури, Президентимизнинг жорий йил 6-февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича маърузалар тингланди. Семинарга жалб этилган тажрибали мутахассислар томонидан ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти фаолиятини моддий-техник ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, иш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Машғулотларда илғор иш тажрибасига эга, малакали педагогларнинг фаолияти, улар ташаббуси билан умумтаълим мактабларида “Камолот” ЁИҲнинг бошланғич ташкилоти аъзолари учун ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда истеъдодли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Семинар доирасида кинорежиссор Ҳилол Насимовнинг “Гумроҳлар” бадиий филми намойиши ҳамда кино ижодорлари билан учрашув иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

03.11.2014 00:00:00