Пойтахтимиздаги "Баркамол авлод" Республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида "Болалар ва сув!" фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва маънавий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда экологик маданиятни шакллантириш, табиат бойликларига нисбатан масъулият ҳиссини оширишга қаратилган танловнинг якуний босқичида 80 нафар ўқувчи қатнашди.

Унга кўра, иштирокчилар сув билан боғлиқ расмларни, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Фестивалнинг мамлакат босқичида биринчи ўрин Бухоро вилояти жамоасига, иккинчи ўрин Сирдарё ва Наманган вилояти жамоаларига, учинчи ўрин еса Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятлари вакилларига насиб этди.

Абдували ҚУРБОНОВ

14.11.2014 00:00:00