Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастурига мувофиқ жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида умумтаълим мактаблари ёшлар етакчиларининг 1 ойлик малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсига умумтаълим мактабларида намунали фаолият юритаётган 60 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги ёшлар етакчилари тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига мувофиқ ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар етакчиларини раҳбар кадрлар захирасига олиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш кўзда тутилган.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

01.02.2019 16:35:00