Халқ тълими вазирлиги томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 71-банди ижросини тъминлаш мақсадида бошланғич синф ўқитувчилари учун 7 номдаги ўқув-методик қўлланмалар ва уларнинг мултимедиали иловалари янгидан яратилиб, жойларга етказилди.

Мазкур ўқув-методик қўлланмалар бошланғич синфларда ўқитиш сифатини яхшилаш йўлида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини бошланғич синфлар ўқитувчилари фаолиятига жорий етиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қўлланмалардаги мултимедиа ишланмалари еса ўқитишнинг ўйинли шакллари ва медиатехнологиялардан фойдаланиш имконини беради.

Халқ тълими вазирлиги томонидан жорий йилда Давлат дастури доирасида бошланғич таълимда ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида 2014-2017 йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқилди. Унга кўра вазирлик мутахассислари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олимлари, методистлар ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ижодий гуруҳлар шакллантирилди.

Ушбу гуруҳлар томонидан 1-синф ўқитувчилари учун 7 номда (“Саводга ўргатиш” (Алифбе), “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Русский язик" ("Русский язык”), "Книга для чтения" (“Книга для чтения”) фанларидан) жами 410 000 нусха илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялар асосида ўқув-методик қўлланмалар ва уларга мултимедиа иловалар янгидан яратилиб, нашр этилди ва жойларга етказиб берилди. Бошланғич синф ўқитувчиси Давлат таълим стандарти бўйича болаларнинг мантиқий тафаккур қила олиш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, дунёқарашини, коммуникатив саводхонлигини ва ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантиришга, эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиш кўникмаларини эгаллашларига эришиши лозим.

Мазкур ўқув-методик қўлланмалар бошланғич синф ўқитувчисига дарс жараёнида ўқувчиларнинг бир қолипга тушиб қолмаслиги учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш билан бирга, мултимедиали ишланмалардан самарали фойдаланган ҳолда ўқитишнинг ўйинли шакллари ва медиатехнологияларини қўллаш имконини беради. Ушбу материаллардан янги мавзуни тушунтириш, мустаҳкамлаш ва такрорлаш жараёнида кенг фойдаланиш назарда тутилган. Бу жараён 1-синф ўқувчиларининг тълим олиш сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Дарсликнинг мултимедиали иловасида видеолавҳалар берилган бўлиб, ўқувчиларнинг амалий тафаккур ва тасаввурларини шакллантиришда мавзуга бўлган қизиқишларини орттиради ва тез тушуниб олишларига имконият яратади. Шунингдек, дарс давомида ўқувчилар чарчаб қолмаслиги ва зерикмасликлари учун мусиқали дам олиш дақиқалари ҳам ташкил этилган.

Ўқиш дарслари учун тақдим этилган бундай дидактик ўйин ва бошқотирмалар ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва ҳозиржавоблик қобилиятларини янада ривожлантиради. Ўқув-методик қўлланмалар ва мултимедиали иловаларнинг электрон шакли вазирлик порталига жойлаштирилган бўлиб, уни истаган фойдаланувчи юклаб олиши ва фойдаланиши мумкин.

Маълумот учун бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 9739 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 390 105 нафар педагоглар, шундан 112 529 нафар бошланғич синф ўқитувчилари фаолият кўрсатишмоқда.

Халқ таълими вазирлиги

 Ахборот хизмати

 

25.11.2014 00:00:00