Жорий йилнинг 10 декабрь куни Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Умумий ўрта таълим фанларини ўқитишда ахборот таълим ресурсларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда ташкил этилган конференция қуйидаги мавзулар асосида бўлиб ўтди:

– Умумий ўрта таълим фанларини ўқитишда ахборот таълим ресурсларидан фойдаланишнинг илмий-методик масалалари;

– Табиий ва аниқ фанларни ўқитишда ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги;

– Бошланғич таълим сифатини оширишда ахборот коммуникацион технологияларнинг ўрни ва роли;

– Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари.

Конференсияда халқ таълими тизимида фаолият юритувчи мутахассислар, педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ҳамда умумий ўрта таълим фанлари бўйича маҳорат мактаблари тренерлари, мактаб-лабараторияларнинг амалиётчи-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчи ва илғор ўқитувчилар жалб етилди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

10.12.2014 00:00:00