“Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган мамлакат босқичида Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Коканова Нурсулу биринчи ўринни эгаллади ва Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланди.

2-ўринни Андижон вилояти Пахтаобод тумани 34-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилнавоз Неъматуллаева қўлга киритди. 3-ўринга эса бухоролик Бахриддин Рафиқов муносиб деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, аввал, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова мазкур танловнинг 10-14 ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси – “Спарк” автомобили билан тақдирлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

12.12.2018 20:04:00