Ҳукумат қарори билан “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда халқ таълими соҳасига ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Нишон ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Халқ таълими вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Нишон билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

“Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш схемаси қуйида келтирилган:

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

10.12.2018 21:30:00