Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Германиянинг Klett ноширлик компанияси халқаро ҳуқуқ ва ноширлик масалалари бўйича раҳбари Анита Колб бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Немис компанияси вакиллари Ўзбекистон халқ таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот олдилар. Таъкидландики, ҳозирда Халқ таълими вазирлиги дарсликлар ва ўқув дастурларни қайта кўриб чиқиш жараёнини бошлади.

Жумладан, вазирлик баъзи фанлар бўйича бошқа мамлакатларда ўзини тавсия этган хориж дарсликларини сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

Klett ноширлик компанияси вакиллари ўз маҳсулотлари, жумладан, дарсликлар ҳақида маълумот тақдим этдилар. Анита Колб Халқ таълими вазирлиги ўрганиб чиқиш учун бир неча дарсликларни тақдим этди.

Томонлар Халқ таълими вазирлиги ва Klett компанияси ўртасида дарсликлар ва китобларни чоп этиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

21.11.2018 16:03:08