Халқ таълими вазирлиги ва MFond қўллаб-қувватлашида “Sharq Ayoli” ХАЖФ ташаббуси билан Хоразм вилояти Шовот туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида мактаб ўқувчилари учун умумий нархи 20 миллион сўм бўлган 250 дона рус адабиёти китоблари тақдим этилди.

Ушбу акция Ўзбекистон ёшлари орасида таълимни тарғиб этиш ва китоб ўқиш маданиятини шакллантириш учун ташкил этилди.

“Ўзбекистон раҳбарияти таълим соҳасида кенг кўламдаги ислоҳотларни бошлади. Болаларга сармоя йўналтириш – бугунги кунда биз қилишимиз мумкин бўлган энг яхши сармоядир. Шундай акциялар орқали биз фарзандларимизнинг яхши билим олишлари ва профессиональ фаолиятларида муваффақиятга эришиш учун асос соламиз деган умиддаман”, - деб таъкидлади “Sharq Ayoli” Фонди бошқарув раиси Саодат Турсунбаева.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси маркази ҳамда Хоразм маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.

MFond ҳақида батафсил маълумот ва янгиликларни кузатиб бориш учун:
Вебсайт: www.mfond.uz
Facebook: mfonduz
Telegram: @mfond_uz
Instagram: @mfond_uz

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

29.10.2018 11:32:00