Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган илғор, ижодкор, маҳоратли, ташаббускор, фидойи, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларни аниқлаш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг республика босқичи география фанидан Самарқанд шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва иштирокчилар учун белгиланган тартибда, Низом талаблари асосида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари томонидан кўрик-танловнинг шаффоф, адолатли ва холисона ўтказиш тартиби яна бир бор тушунтирилиб, тавсиялар берилди.

Низомдаги тартиб асосида мавзулар қуръа ташлаш орқали танлаб олинди ва 11-12 сентябрь кунлари 14 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 14 нафар кўрик-танлов иштирокчиларининг дарс бериш маҳорати кузатилди.

Самарқанд вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

13.09.2019 16:46:00