Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги “Маърифат” газетасида чоп этилган “Prezident farmoni bajarilmasligi mumkinmi?” мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтириб ўтилган дастурнинг 12-бандида шахслар ўртасида мулоқот воситаси сифатида ишлатиладиган имо-ишора тилини янада ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, катта ёшдагиларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят, туман марказларида (талаблардан келиб чиққан ҳолда) умумтаълим мактаблари негизида имо-ишора тили ва брайл алифбосини ўргатиш бўйича курслар ташкил этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Мазкур банднинг ижросини таъминлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга тақдим этилган. Жумладан, ҳужжат Молия вазирлиги билан келишилган.

Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган ва ҳозирда экспертизадан ўтказилмоқда.

24.08.2019 15:06:00