Халқ таълими вазирининг 2019 йил 6 августдаги “Халқ таълими ходимларининг Август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”гибуйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида халқ таълими ходимларининг Анъанавий август кенгашлари ялпи йиғилиши ўтказилди. Ялпи йиғилишда Республика таълим маркази мутасаддилари, вилоят ҳокими ҳамда барча туман, шаҳарлардан 450 нафар халқ таълими ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда 2018–2019 ўқув йили якунлари таҳлил қилиниб, янги 2019–2020 ўқув йилида амалга ошириладиганустувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнггида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларни баркамол, етук ва ватанпарвар қилиб тарбиялашда муносиб ҳисса қўшган халқ таълими ходимлари ташаккурнома ҳамда компьютер жамланмаси билан тақдирланди.

Навоий вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

23.08.2019 18:53:00