Президент мактабларининг асосий имтиҳонларида иштирок этган, юқори балл йиғиб ўқишга қабул қилинмаган номзодлар Республикамиздаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактабларга 5- ва 7-синфга ўтаётган ўқувчилар қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаблар ва уларда ўқишга тавсия этиладиган ўқувчилар рўйхати яқин вақт ичида pm.xtv.uz сайтида чоп этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

22.08.2019 20:13:00