Жорий йилнинг 21-26-август кунлари атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактабларида (шунингдек, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларида) Давлат тест маркази томонидан 2019-2020 ўқув йили учун саралаш тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Мазкур тест синовларида жами 30526 нафар, жумладан, 1160 нафар ўқувчилар ижод мактабларида, 16912 нафари ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида, 12454 нафари эса ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларида билим ва иқтидорини намойиш этади.

Тест синовлари вақтида жамоат тартибини, фуқароларни хавфсизлиги ва соғлиғини сақлаш мақсадида Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилади.

Жараённи адолатли ва шаффоф ўтказиш учун тест ўтказиладиган бинолар кузатув камералари билан жиҳозланган. Ота-оналар томонидан тест синовларини ”onlayn” тартибда кузатиб бориш учун шароит яратилган.

Маълумот учун, ўқувчиларга тест жараёнида 2 та фандан жами 30 та савол берилади. Жумладан, ижод мактабларида она тили ҳамда инглиз тили, аниқ (табиий) фанлар йўналишида математика ва она тили, ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида она тили ва математика, Бухоро вилоятидаги “Халқаро математика мактаби”да математика ва инглиз тили фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

22.08.2019 16:15:15