Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига синф журналлари ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш ишлари бошланди.

Вазирлик томонидан мактабларга жами 247 372 дона синф журналлари етказиб берилади. Жумладан, таълим муассасаларига 1-4-синфлар учун 99 440 дона, 5-9-синфлар учун 108 840 дона, 10-11-синфлар учун 39 092 дона синф журналлари етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, мактабларга баҳолар табели, тўгарак машғулотлари журнали каби бошқа ҳужжатлар ҳам етказилади.

Янги ўқув йилининг бошидан (4 сентябрдан) барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнида фойдаланиш учун синф журналлари билан тўлиқ таъминланади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда синф журналларини тайёрлаш жараёнида уларни дизайн ва сифат жиҳатидан замон талабларига жавоб бериши, ўқитувчилар учун қулайлик яратишига алоҳида эътибор қаратилди.

21.08.2019 12:38:00