Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонликка ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, юртимизда ўқувчи-ёшлар орасида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шундан, тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси томонидан китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 16 август куни Яшнабод тумани, 103-мактаб-интернатида танлов ўтказилди. Ушбу танловнинг финал босқичида республикамизнинг 14 та ҳудудидан жами 84 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Мазкур кўрик-танлов уч босқичда фаоллик билан ўтказилди. Жорий йилнинг май-июль ойларида бўлиб ўтган саралаш ва ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг 1 нафар Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1 нафар “Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси”, 1 нафар кутубхоначи, 1 нафар ёшлар етакчиси ҳамда 2 нафардан ўқувчилари иштирок этди.

Ғолиблар 4 та шарт бўйича аниқланди:

1-шарт - Умумтаълим мактаби аъзолари мактаб ҳақида маълумот берди. Таништирув миллий урф-одатларимиз, ўзбекона лутф ва ахлоқ талабларига мос равишда бўлиб ўтди. Мазкур шартда мактаб томонидан китобхонликни тарғиб қилиш бўйича олиб борилган ишлар, китобхонлар учун яратилган шароитлар, “Китобхонлар байрами” тадбирлари ва “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияларини ташкил этилиши самарадорлиги юзасидан видеоролик шаклида баҳоланди;

2-шарт - Энг кўп китоб ўқиган жамоа викторинаси бўлиб, унда ўзбек ва жаҳон адабиётидан ҳамда 2019 йил февраль-май ойларида бадиий адабиётларни мутолаа қилиш учун ўтказилган "Китоб ҳафталиги" да иштирок этган синф раҳбарлари, она-тили ва адабиёт ўқитувчилари, кутубхоначилар ва ёшлар етакчилари, ўқувчиларнинг 48 номдаги ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти туркумига кирувчи асарлар рўйхатидан саволлар бериш орқали китобхонлик даражаси баҳоланди;

Ушбу шартда туман (шаҳар) босқичида 30 дона (20 дона ўзбек адабиётидан,
10 дона жаҳон адабиётидан),
ҳудудий босқичда 40 дона (30 дона ўзбек адабиётидан, 10 дона жаҳон адабиётидан), Республика босқичида 50 дона (30 дона ўзбек адабиётидан, 20 дона жаҳон адабиётидан) бадиий китоблар ҳақида тузилган саволлар орқали баҳоланди;

3-шарт - Китобхонликни тарғиб қилиш бўйича етакчининг роли мавзусида бўлиб, ушбу шартда ёшлар етакчиси томонидан китобхонликни тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини тақдимот (презентация) шаклида (видеоролик, слайд, кўргазмали воситалар) ҳимоя қилиши орқали баҳоланди;

4-шарт - Эркин мавзуда бўлиб, иштирокчилар ўзлари танлаган эркин мавзу ва йўналиш бўйича ўз иқтидорини намойиш этишлари (қўшиқ, рақс, мусиқа, монолог ёки театрлаштирилган саҳна кўриниши) орқали баҳоланади.

Кўрик-танлов ғолиблари, совриндорлари, номинация эгалари ҳамда иштирокчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан I, II ва III даражали дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 “Йилнинг энг яхши китобхон мактаби” кўрик-танловининг Республика босқичида ғолиб ва совриндорлари

 

1-ўрин

Асадова Вазира

Бухоро вилояти Ромитан тумани

7-мактаб жамоаси

Сулаймонова Мавжуда

Амонова Фарида

Ҳайдарова Шохиста

Нурбоев Санжар

Саторова Гулрух

2-ўрин

Норқулова Гулмира

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани

14-мактаб жамоаси

Аҳмедова Шохиста

Ашурова Сайёра

Шералиева Шахло

Эргашева Азиза

Абдухалилов Шоҳжахон

3-ўрин

Ҳусанов Фахриддин

Сурхондарё вилояти Музробот тумани

55-мактаб жамоаси

Султонова Муборак

Иброҳимов Ғиёсиддин

Ғаппорова Момогул

Жумагелдиева Меҳринисо

Абдирахимов Жайхун

“Энг зукко маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари” номинацияси эгаси

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 10-мактабнинг Маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Юсупова Севара

“Энг ташаббускор она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси” номинацияси эгаси

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани 3-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Алиева Гулнара

“Энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси эгаси

Навоий вилояти Навоий шаҳар 14-мактабнинг Ёшлар етакчиси Тўхтаева Камола

“Энг билимдон кутубхоначи” номинацияси эгаси

Қашқадарё вилояти Китоб тумани 24-мактаб кутубхоначиси Қобилова Қурбоной

“Энг китобсевар ўқувчи” номинацияси эгалари

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар 17-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Меҳриддинова Маржона

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 324-мактаби ўқувчиси Ортиқов Отабек

 

 

17.08.2019 15:35:00