Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан жорий йилнинг 17-18 август кунлари бўлиб ўтадиган умумхалқ ҳашари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида ҳам фаол ўтказилмоқда.

17 август куни Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги бир қатор мактабларга ташриф буюрди ва умумхалқ ҳашарида иштирок этди.

Тизим ходимлари томонидан таълим муассасалари ҳудудлари ободонлаштирилди ва тозаланди, дарахтларга шакл берилди. Муассасаларни янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Умумхалқ ҳашарида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳам уюшқоқлик билан иштирок этиб, ободонлаштириш ва тозалик ишларида фаол қатнашмоқда.

17.08.2019 14:59:34