Жорий йилнинг  15-18 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг Кокшетау шаҳрида Халқаро  “Ёш қутқарувчи” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада юртимиз вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 31-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг “Жайҳун” жамоаси иштирок этди. Мамлакатимиз ўқувчилари мусобақада фаол қатнашиб, 3-ўринга муносиб деб топилди.

Таъкидлаш жоизки, Халқаро мусобақада Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларуссия ва Польша давлатларининг жамоалари  қатнашди.

Якуний натижалар бўйича Қозоғистон жамоаси 1-ўринни, Россия жамоаси 2-ўринни ва Ўзбекистон жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

19.07.2019 12:57:56