Халқ таълими вазирлиги ота-оналарни Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида фаолият бошлайдиган Президент мактабларига ҳужжатларни pm.xtv.uz сайти орқали топширишга чақиради.

8 июнь соат 15:15 га қадар Президент мактабларига 8,3 мингдан зиёд номзод ҳужжат топширган бўлса, улардан 2,4 мингдан зиёди pm.xtv.uz сайтида яратилган қулайликлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатларини онлайн топширди.

Онлайн қабулнинг афзаллиги шундаки, ҳужжатларни топшириш учун ҳеч қаерга бориш керак эмас ва навбат кутиб асаб бузиш ҳолатлари бўлмайди.

Президент мактабларининг расмий сайтида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари берилган. Номзодларнинг вакиллари ушбу намуналар асосида ҳужжатларни тайёрлаши ва pm.xtv.uz сайти орқали бир неча дақиқаларда топшириш имкони бор.

Яратилган имкониятлардан фаол фойдаланишга чақирамиз.

08.06.2019 19:58:00