Зарафшон шаҳридаги 1-АФЧЎИМ спорт залида фаолият юритган таэквондо клуби бўйича баёнот​

Зарафшон шаҳридаги 1-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган мактабининг спорт залида таэквондо клуби бўйича Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. 

1-АФЧЎИМда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётган С.А. таэквондо клубини очган ва мактаб спорт залидан ноқонуний фойдаланиб келган. Санитария–гигиена қоидаларига риоя этилмаган.

2017-2018 ўқув йилида 100 дан ортиқ ўқувчи клубда шуғулланган. Маълумотларга кўра, ўқувчилар тренерга пул тўлаган.

Мактаб маъмурияти С.А га мактаб спорт залидан қонуний асосда, яъни шартнома тузган ҳолда фойдаланишни таклиф этган. Бу таклиф унга ёқмаган.

2018 йил сентябрь ойида мактаб спорт залини мақсадли ишлатиш юзасидан ўқитувчи директорга мурожаат қилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 3 сентябрь 1999 йилдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги”ги қарор ижросини таъминлаш ҳамда мактаб махсус ҳисоб рақамини бюджетдан ташқари маблағ билан бойитиш мақсадида мактаб маъмурияти  С.А. дан уч томонлама шартнома тузиш ва мактаб спорт залини қонун талаблари асосида ишлатишни талаб қилган.

Ўқитувчи шартнома асосида машғулот ўтишдан бош тортган. Тренернинг сўзларига кўра, у спорт клубини бепул юритган. Шу билан бирга, мактаб спорт зали 2019 йил 27 апрелидан ноябрь ойига қадар давлат дастури асосида капитал таъмирда бўлган.

Ўқитувчи С.А. 2019-2020 ўқув йилининг сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида шаҳар халқ таълими бўлими томонидан тасдиқланган буйруқ асосида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш учун дарслардан озод этилган.

2019 йилнинг сентябридан 2020 йилнинг январь ойигача ўқитувчи директорга спорт клубини юритиш юзасидан мурожаат қилмаган.

 

 

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Baham ko'ring: