Зангиота туманидаги мактаб ўқитувчилари дарс ўрнига коммунал хизматлари учун қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумот олаётганлари ҳақида

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги мактаб ўқитувчилари дарс ўрнига коммунал хизматлари учун қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумот олаётганлари ҳақида хабар эълон қилинди. 

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур маълумотни ўрганиб чиқди. Мазкур топшириқ маҳаллий ҳокимият томонидан коммунал хизматлар учун юзага келган қарздорлик миқдорининг камайтириш учун берилган.

Шу билан бирга коммунал хизматлари учун қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотномалар ёки тўловларни дарс пайтида амалга ошириш бўйича топшириқ берилмаган. Ўқитувчилар учун дарс муқаддасдир.

Чоп этилган маълумотда электр энергияси ва газ учун пул тўланмаса ойлик маош берилмас экан, мазмунидаги иддаолар асоссиз. Ўқитувчилар ойлик маошларини ўз вақтида олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларни ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.

Baham ko'ring: