Замонавий кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилди

Бугунги кунда ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қизиғи шундаки, янги технологияларнинг ҳаётга татбиқ этилиши инсоният турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади, айрим ҳолларда кичик ёшдагилардан ёши катта кишилар ўрганишига тўғри келади.

Ҳаётдан орқада қолмай деган инсон доим ўз устида ишлаб, компьютер технологияларини қўллаш, кундалик ишларни смартфонда ўрнатилган интернет иловалар орқали янгиликлар билан танишишдан бошлаши одатий ҳолга айланмоқда.

photo2020-12-3016-50-5114785.jpg

Кун сайин интернет технологияларидан фойдаланувчилар сони ортиб, юқори тезликда фойдаланиш зарурати кўпайгани сари ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси вакиллари томонидан инфратузилмани ривожлантириш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги тажриба синов тариқасида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 166-мактаб, Сергели туманидаги 330-мактаб, Олмазор туманидаги 22-мактаб, Учтепа туманидаги 238-мактаб ва Мирзо Улуғбек туманидаги 279-мактабларда замонавий электрон кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйди.

Эндиликда ушбу таълим муассасалари ўқувчилари 3-чоракдан бошлаб, кутубхонага кириб, ўзи хоҳлаган китобларни электрон шаклда қидириши ва зарур манбаларни топиш имконияти яратилди.

Мазкур кутубхона барча қулайликларга эга бўлиб, китобларни ҳисобга олиш, ўқувчиларга етказиш ҳамда таҳлил қилиш борасида барча ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган.

photo2020-12-3016-50-4314.jpg

Кутубхоначи энди ўқувчилар қанча китоб ўқиганини ва қайси китобга кўпроқ қизиқиш борлигини таҳлил қилиши шарт эмас, сабаби барчасини дастурлар ёрдамида амалга оширилади.

Бу каби кутубхоналар келгусида барча вилоятларда ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ўқувчиларнинг китоб ўқишга нисбатан қизиқишини ривожлантириш ва янги аср технологияларидан фойдаланиш имкониятини яратади.

Baham ko'ring: