Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди

Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги йиғилиши2020 йилнинг 17 ноябрь куни ZOOM платформасида видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 2020 йил давомида тизимдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ўқувчилар ўртасида суицид ҳолатларининг олдини олиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари (маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи), туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари шўъба мудирлари (маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим йўналишида) ва умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этишди.

154img20201117114153.jpg

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев 10 ой давомида республикада умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида турли хил ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши кўрсатгичлари ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда айрим ҳудудларда ошганлигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, вазир ўринбосари жорий йилнинг ўн ойи ҳолатига республикамизнинг Бухоро ва Фарғона вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги баъзи жиноят турлари ошгани каби камчиликларни кескин танқид қилди ҳамда юзага келган ҳолатларнинг асл сабаблари бўйича жиноят содир этган ўқувчиларнинг мактаб директорлари билан боғланилди.

Йиғилишда 2020 йил давомида мамлакатимизда Covid-19 вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб вазият ҳукм сураётганига қарамасдан келажагимиз эгалари бўлган ўқувчи-ёшлар тарбиясига қўшимча масъулият билан ёндашиш, хулқида оғиши бўлган ўқувчиларнинг ҳар бири билан якка тартибдаги манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш ва умумтаълим мактабларидаги тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида суицидал ҳолатларнинг олдини олишда мактаб психологлари фаолиятини такомиллаштириш, уларда замонавий методикалардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

img20201117120235-2.jpg

Шунингдек, ўз лавозим мажбуриятига нисбатан совуққонлик билан ёндашган соҳа вакилларига нисбатан амалдаги қонунчиликка асосан интизомий чоралар кўрилиши бўйича қатъий огоҳлантирилди.

Йиғилиш якунида таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни самарали йўлга қўйиш борасида тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

 

Baham ko'ring: