Халқ таълими вазирлиги Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни”га оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилмоқда.

Тадбир давомида Халқ таълими вазирлиги фаолият очиқлигини таъминлаш, халқ таълими тизимида коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий антикоррупцион тизимларни жорий этиш юзасидан вазирлик мутасаддилари томонидан ОАВ вакилларига маълумотлар тақдим этилади.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини 30 ноябрга қадар тўлдиришлари сўралади.

Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент ш., Навоий 2А уй.

Тадбир ўтказиш вақти: 2020 йил 3 декабрь соат 10:00 да.

Baham ko'ring: