Ўзбек тили байрами барча мактабларда ўзгача нишонланмоқда

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва ҳар йили 21 октябрнинг мамлакатимизда тил байрами сифатида кенг нишонланиши она тилимизга бўлган чексиз ҳурмат, маънавиятимизга, миллатимизга бўлган юксак эътибор намунасидир.

Шу муносабат билан Республикадаги барча таълим муассасаларида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланган қатор маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

photo2020-10-2113-01-10.jpg

Хусусан, «Тил-миллат рухи», «Ўзбек тилим Давлат тилим», «Она тили- жону дилим», «Қадринг баланд бўлсин, она тилим», «Ўзбек тили 31 ёшинг муборак» шиорлари остида ўзбек тилини ривожлантириш, унинг мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилган қатор учрашув, давра-суҳбатлари ҳамда ижодий танловлар, ўқувчиларнинг ўзбек тили бўйича саводхонлиги даражасини аниқлашга қаратилган қизиқарли викторина-ўйинлар шулар жумласидандир.

Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, аввало, барча Ўзбекистон аҳолиси, айниқса ёш авлод, ўқувчиларнинг онгига она тилининг қадри, унинг нуфузини намоён этишдан иборат.

photo2020-10-2113-01-13.jpg

Шунингдек, «Тил - маънавият кўзгуси», «Қадринг баланд бўлсин она тилим» каби мавзуларда умумтаълим муассасалари ўқувчи ва маҳоратли педагог ходимларининг мақола ва шеърий тўпламлари нашр қилинди.

Таълим муассасаларда ташкил этилаётган ушбу тадбирларда она тилига меҳр-муҳаббат, Ватанга садоқат, миллатлараро бағрикенглик каби юксак туйғуларни сингдиришга алоҳида эътибор қаратилибгина қолмасдан, ўқувчиларга ўзбек тилининг тарихи ва бугуни ҳақида кўплаб қизиқарли ҳамда қимматли маълумотлар бериб борилмоқда.

Baham ko'ring: