Ўқувчи-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилган онлайн мулоқот ўтказилди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Zoom” онлайн платформаси орқали умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизларининг «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити доирасидаги «Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ўқувчи-қизларнинг иштироки» мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотда мутасадди ташкилот вакиллари, Қорақалпоғистон Республикасидан 25 нафар, Самарқанд вилоятидан 24 нафар иштирокчи қатнашди.

photo2020-10-1615-12-34-3.jpg

Мулоқотни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев очиб берди. Очиқ мулоқотда иштирокчилар ўқувчи-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга оид ўз фикрларини билдирди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикова, Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Дилорам Ташмухамедова, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Камолхон Иномходжаевлар ўқувчи-қизлар ўртасида салбий турли ҳолатларни олдини олиш, ўқувчи-ёшларни оилавий ва ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни асраш қоидаларига амал қилишини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлашга эришиш борасида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди.

photo2020-10-1615-20-54-2.jpg

Конференция жараёнида республикада раҳбар лавозимида ишлаб келаётган аёлларимиз ўзларининг ҳаётий тажриба ва маслаҳатларини қизлар билан бўлишишди.

Мулоқот доирасида «Қизларжон » ўқувчи-қизлар саммити иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Baham ko'ring: