Уйчи тумани халқ таълими бўлими мудирининг ходимларга бўлган муносабати билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда ёритилган лавҳа ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқлар орқали Уйчи тумани халқ таълими бўлими мудири Шуҳратжон Мурадовнинг умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва тизим ходимлари иштирокидаги йиғилишда ўта қўполлик,  маданиятсизлик билан қилган муомаласи акс этган видеолавҳа ёритилди.

Видеолавҳада халқ таълими мудирининг йиғилиш иштирокчилари олдида қилган қўпол ва маданиятсиз муомаласи, муомала ва мулоқот маданияти ҳамда раҳбарлик этикасига риоя этмаганлик ҳолати ёритилган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, мазкур ҳолат атрофлича ва батафсил ўрганилмоқда. Ўрганиш натижасига кўра видеолавҳада акс этган ҳолат ҳамда ундаги ХТБ мудирининг хатти-ҳаракатига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилади. 

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

Baham ko'ring: