Тошкент шаҳрида янги қурилган Чинобод Плаза санаториясининг биринчи меҳмонлари ҳудудлардан ташриф буюрган педагоглар бўлди 

Ўқитувчи касбини мамлакатимиздаги энг обрўли касбга айлантириш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифанинг амалий ижроси янги йилнинг биринчи иш кунидан бошланди. Тошкент шаҳрида янги қурилган энг замонавий Чинобод Плаза санаторияси биринчи меҳмонлари сифатида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган педагоглар учун ўз эшикларини очди.

Санаториядаги яратилган шароитларни кўриб ўзимнинг ҳам ҳавасим келди. Бу ерда ҳақиқатда дам олиш ва даволаниш учун барча имкониятлар яратилган бўлиб, ҳурматли педагогларимиз соғлиқни тиклаб олганларидан кейин янги ғайратлари билан жойларга бориб, ўз ижодий фаолиятларини давом эттиришлари учун имкониятлари янада яхшиланади деб умид қиламиз.

Шуниси қувонарлики, бу йил илк бора 13,5 минг нафардан ортиқ педагогларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан санаторияларда бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаш имконияти режалаштирилган. Президентимизнинг ушбу ташаббусларини бундай юқори даражада ижросини ташкил этишни бошлаганликлари учун касаба уюшмалари федерациясига миннатдорчилик билдирамиз.

Очилиш маросими ҳақида телевидение лавҳасини кўриш учун:

Baham ko'ring: