Тошкент шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабининг 40 яқин тўгарагига 1100 нафар болалар жалб қилинган

Республикамизда фаолият юритаётган “Баркамол авлод” болалар мактабига Халқ таълими вазирлиги томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. 

Бугунги кунда Тошкент шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабининг 7 та йўналиш бўйича 40 яқин тўгарак фаолият юритиб,  уларга 1 100 нафар болалар жалб қилинган. 

photo2021-05-1210-45-56.jpg

Тўгарак аъзоларининг машғулотларда эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини синаш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгарак аъзолари ўртасида турли кўрик-танлов, мусобақа, фестиваллар ўтказилиб келинади. Шунингдек, тўгарак аъзолари Халқаро танловларда ҳам фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

photo2021-05-1210-33-08-2.jpg

Жумладан, Нодир Бердиев раҳбарлигидаги «Зарб» доирачилар ансамбли, Рустам Ҳамрокуловнинг «Аладдин» шоу-гуруҳи, Лариса Кимнинг «Рақс» ансамбли, Шерзод Шукуровнинг доирачилар гуруҳи, ёш педагог Евгения Кимнинг «Чанми» рақс ансамбли, Санобар Мажидованинг «Кўзмунчоқ» ашула ва рақс ансамбллари пойтахт саҳналарида ўтказиладиган концерт дастурлари ва турли тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. 

photo2021-05-1210-33-07.jpg

Мактабнинг «Зарб» доирачилар ансамбли аъзоларининг Озарбайжонда ўтказилган «Қавалдаш-2020» Халқаро онлайн ижодиёт фестивалида Гран-прини қўлга киритгани ушбу даргоҳга кўплаб ота-оналарнинг фарзандини олиб келишига сабаб бўлмоқда.

Baham ko'ring: