Жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тил ва адабиёт ўқитилиши ҳамда ўқитувчининг касбий маҳоратини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади

Андижон вилояти ХТХҚТМО ҳудудий маркази томонидан Тил ва адабиёт ўқитилиши ҳамда ўқитувчининг касбий маҳоратини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Андижон вилояти ХТХҚТМО ҳудудий марказида Тил ва адабиёт ўқитилиши ҳамда ўқитувчининг касбий маҳоратини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги онлайн Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференцияни ўтказиш жойи: Андижон вилояти халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази мажлислар зали.

Конференция қуйидаги шўъбаларда олиб борилади:

1-шўъба. Тил ва адабиёт ўқитишда компетенциявий ёндашувнинг амалий аҳамияти.

2-шўъба. Тил ва адабиёт таълимидаги замонавий муаммолар: оммавий лисоний маданиятни шакллантириш.

3ўъба. Ўқитувчининг дарс ўтиш ва таълим жараёнига раҳбарлик маҳорати.

4-шўъба. Таълим ва тарбия жараёнида ўқитувчи касбий маҳоратига оммавий лисоний маданиятнинг таъсир кучи.

Конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган.

Матнлар 2020 йил 5 октябрь кунига қадар ёзма ва электрон вариантда ташкилий қўмитага топширилади.

Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, 8-уй.
Телефонлар: Мавжудахон Ураимова +99890-625-72-58

  • Махфузахон Араббоева +99893-242-12-77
  • Дилоромхон Зоҳидова +99891-616-96-65

e-mail: iroda8225@mail.ru ёки +99893-706-40-80 телефон рақамли телеграмга ташланган мақола муаллифлари гуруҳи ташкил этилиб, тегишли хабарлар доимий алмашиниш имконияти бўлади.

Baham ko'ring: