Тендер савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон

Тендер номи: 2021-2022 ўқув йилига умумий ўрта таълим мактаблари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш хизматларини харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2021-2022 ўқув йилига умумий ўрта таълим мактаблари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш хизматларини харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш, чоп этилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни «Ўқув таълим-таъминот» ДУКга етказиб бериш.

Тендер предмети (товар) – 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта таълим ташкилотлари учун умумий ўрта таълим ташкилотлари умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар.

Давлат буюртмачиси номи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13-даҳа, 49-б уй.

Тел: (+99855) 501-33-13, 501-33-70

Факс: (+99855) 501-33-13.

e-mail : talimtaminot@mail.ru

Мазкур тендер савдоларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда лот бўйича кўрсатилган миқдорларда маҳсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, тендер савдоларида консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Тендер савдолари иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти ҳисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши ҳамда тендер ҳужжатларида кўрсатилган талабларни бажариши керак.

Тендер иштирокчилари махсус ахборот порталига (www.xarid.uz) жойлаштирилган электрон тендер ҳужжатларини юклаб олишлари ва унда кўрсатилган талаблар билан танишиб чиққан ҳолда ўз таклифларини топширишлари лозим. Тендер таклифларининг шакли ва топшириш шартлари тендер ҳужжатида кўрсатилган.

Тендер таклифлари иккита ташқи (1 та асл нусха ва 1 та нусхаси) конвертда муҳрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Тендер ҳужжатларида кўрсатилган 1–шаклга мувофиқ Тендерда иштирок этишга ариза билан қабул қилинади.

Шунингдек, тендер иштирокчиси тендер таклифларини қабул қилиш муддатининг охирги кунига қадар давлат буюртмачиси томонидан кўрсатилган манзилга намунанинг 3 (учтадан) нусхасини тақдим қилиши шарт.

Тендер савдолари ғолиблари маҳаллий корхона ва ташкилотлар дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни 60 (олтмиш) кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, 100175, Олмазор тумани, Сағбон 13-ўтар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган «Таълим таъминот жиҳоз» Республика филиали «Ўқув таълим-таъминот» ДУК омборига топширишлари талаб этилади.

Тендер савдолари ғолиблари – хорижий корхона ва ташкилотлар дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни 60 (олтмиш) кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, 100175, Олмазор тумани, Сағбон 13-ўтар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган «Таълим таъминот жиҳоз» Республика филиали «Ўқув таълим-таъминот» ДУК омборига маҳсулотларни етказиб беришнинг DDP шарти асосида (ИНКОТEРМС 2010 таҳририда) топширишлари талаб этилади.

Тендер савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган тендер савдолари иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар «Ўқув таълим-таъминот» ДУКга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Масъуллар: C.Тиллашайхов, М.Джурабекова, С.Саидумаров

Тендер таклифлари закалат кўринишида:

маҳаллий корхоналар бўлган тендер савдолари иштирокчилари томонидан «Ўқув таълим-таъминот» ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига тендер таклифи бермоқчи бўлган лотнинг чекланган қийматидан 1 фоиз миқдоридаги пул маблағларини нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан ёки «Ўқув таълим-таъминот» ДУКга хизмат кўрсатадиган банк билан ҳисоб китоблари бор банкнинг кафолати;

Хорижий корхоналар бўлган тендер иштирокчиси банк кафолати кўринишида, буюртмачига тендер таклифи бермоқчи бўлган лотнинг чекланган қийматидан 1 фоиз миқдоридаги маблағга буюртмачи фойдасига SWIFT хабари билан тасдиқланган ҳужжат билан бириктирилиши шарт.

Закалат суммаси ёки банкнинг кафолати билан бириктирилмаган тендер таклифлари Харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Банк реквизитлари:

АТБ «Ипотека» банк, Меҳнат филиали

Манзил: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй,

Банк коди: 00423, SWIFT: UZHOUZ22

Сўмда ҳисоб рақами: 20210000700101561002

АҚШ долларида валюта ҳисобварағи: 20210840000101561003

Тендер таклифлари махсус ахборот портали (www.xarid.uz) да белгиланган муддатдан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича «Ўқув таълим-таъминот» ДУКга тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Тендер мажлислари «Ўқув таълим-таъминот» ДУК биносида ўтказилади.

Baham ko'ring: