Тендер савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон

Тендер номи: 2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари учун синф журналлари ва бошқа мактаб ҳужжатларини чоп этиш хизматларини харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари учун синф журналлари ва бошқа мактаб ҳужжатларини чоп этиш хизматларини харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш, чоп этилган мактаб ҳужжатларини “Ўқув таълим-таъминот” ДУКга етказиб бериш.

Мазкур тендер савдоларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда маҳсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, тендер савдоларида консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Тендер савдолари иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти ҳисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Тендер таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Тендер ҳужжатларида кўрсатилган 1–шаклга мувофиқ Тендерда иштирок этишга ариза билан қабул қилинади.

Шунингдек, тендер иштирокчиси тендер таклифларини қабул қилиш муддатининг охирги кунига қадар давлат буюртмачиси томонидан кўрсатилган манзилга 1 (бир) бирлик маҳсулотлардан намуна тақдим этиши шарт.

Тендер савдолари ғолиблари маҳаллий корхона ва ташкилотлар синф журналлари ва бошқа мактаб ҳужжатларини 60 (олтмиш) кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, 100175, Олмазор тумани, Сағбон 13-ўтар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган “Таълим таъминот жиҳоз” Республика филиали «Oquv talim taminot”ДУК омборига топширишлари талаб этилади.

Тендер савдолари ғолиблари – хорижий корхона ва ташкилотлар синф журналлари ва бошқа мактаб ҳужжатларини 60 (олтмиш) кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, 100175, Олмазор тумани, Сағбон 13-ўтар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган “Таълим таъминот жиҳоз” Республика филиали «Oquv talim taminot”ДУК омборига маҳсулотларни етказиб беришнинг DDP шарти асосида (ИНКОТЕРМС 2010 таҳририда) топширишлари талаб этилади.

Тендер савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган тендер савдолари иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй. Тел.: +998 94 626-63-44, +998 90 317-15-47
e-mail :
s_kenjayev@umail.uz, Масъул котиб: C.Кенжаев

Бундан ташқари, мазкур тендер савдолари ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Тендер таклифлари закалат кўринишида:

маҳаллий корхоналар бўлган тендер савдолари иштирокчилари томонидан Давлат буюртмачисининг махсус ҳисоб рақамига тендер таклифи бермоқчи бўлган лотнинг чекланган қийматидан 1 фоиз миқдоридаги пул маблағларини нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан ёки Давлат буюртмачисига хизмат кўрсатадиган банк билан ҳисоб китоблари бор банкнинг кафолати;

Хорижий корхоналар бўлган тендер иштирокчиси банк кафолати кўринишида, буюртмачига тендер таклифи бермоқчи бўлган лотнинг чекланган қийматидан 1 фоиз миқдоридаги маблағга буюртмачи фойдасига SWIFT хабари билан тасдиқланган ҳужжат билан бириктирилиши шарт.

Закалат суммаси ёки банкнинг кафолати билан бириктирилмаган тендер таклифлари Харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Банк реквизитлари:

Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй,

тел.: (94) 626-63-44 (90) 317-15-47

СТИР: 201122808

Тошкент ш. АТ «Ипотека банк» Меҳнат филиали,

Банк манзили: Тошкент ш., Шахрисабз кўчаси, 30 уй

Банк коди: 00423, SWIFT: UZHOUZ22

Сўмда ҳисоб рақами: Л/с: 401410860262667950100075002

АҚШ долларида валюта ҳисобварағи: Р/с: 22614840100101044003

СТИР: 201122808

Тендер таклифлари 2020 йил 12 июнь куни соат 15:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буюртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Тендер таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан белгиланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳақида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

 

Харид қилинадиган товарлар ҳақида маълумот

 

№ лота

Харид қилинадиган маҳсулот номи

Ўлчам бирлиги

Харид миқдори

Энг юқори (максимал) нарх (сўм)

Умумий харид миқдори (сўм)

Энг юқори (максимал нархга нисбатан (%) бўнак миқдори

Харид қатнашчиси ўтказиши керак бўлган бўнак миқдори

1

2

3

4

5

6

7

8

Умумтаълим мактаблари учун синф журналлари, баҳолар табеллари, тўгарак машғулотлари журнали ва шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарлари кўрсаткичлари ва тендерда қатнашиш учун бўнак миқдори (1-4 лотлар)

1

1-4 синф журнали

дона

94 210

16 455

1 550 225 550

1%

23 499 457

10-11 синф журнали

дона

36 913

21 665

799 720 145

2

5-9 синф журнали

дона

106 282

22 580

2 399 847 560

1%

23 998 476

3

Баҳолар табели
(1-11-синфлар учун)

дона

681 615

930

633 901 950

 

1%

8 998 959

Баҳолар табели
(10-11-синфлар учун)

дона

528 815

503

265 993 945

4

Тўгарак машғулотлари журнали

дона

14 729

8 500

125 196 500

 

 

 

 

 

 

1%

12 997 843

Шаҳодатнома (аттестат) ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари

дона

10 002

19 500

195 039 000

Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари

дона

13 713

19 500

267 403 500

Қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш дафтари

дона

9 808

19 500

191 256 000

Буйруқлар дафтари

дона

16 685

19 050

317 849 250

Ўқувчилар ҳаракати дафтари

дона

10 152

20 000

203 040 000

 

Жами:

 

 

 

6 949 473 400

 

69 494 735

 

Baham ko'ring: