Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон

Танлов номи: Олимпиада иштирокчилари учун иссиқ овқат ташкил қилиш хизматини харид қилиш 

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ вазирлик томонидан ўтказиладиган олимпиада иштирокчилари учун иссиқ овқат ташкил қилиш хизматини танлов асосида харид қилади.

Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда махсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти хисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак. 

Танлов таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Танлов хужжатларида кўрсатилган 1 – шаклдаги талабнома билан қабул қилинади.

Танлов савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, 100017, Республика Узбекистан, Ташкент ш., Шайхантохур тумани, Навоий кўчаси, дом №2а. Тел.: +998 94 626-63-44. e-mail: s_kenjayev@umail.uz. Масъул котиб: С.Кенжаев

Бундан ташқари, мазкур танлов ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Танлов таклифлари 2021 йил 26 апрел куни соат 11-00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Танлов таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳакида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

Харид қилинадиган хизматлар ҳақида маълумот

Лот №1

Товар, иш ва ҳизматнинг номи Ўлчов бирлиги Умумий сони Юқори нарҳ
1.

Иссиқ овқат ташкил қилиш (иштирокчилар сони 70 нафар, 7 кун,  нонушта, тушлик, кечки овқат)

хизмат 1 53 900 000
  Умумий юқори сумма     53 900 000

 

 

 

 

Baham ko'ring: