Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон

Танлов номи: Транспорт воситаларини суғурталаш хизматини харид қилиш

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ вазирлик томонидан ўтказиладиган транспорт воситаларини суғурталаш хизматини танлов асосида харид қилади.

Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда махсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти хисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Танлов таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Танлов хужжатларида кўрсатилган 1 – шаклдаги талабнома билан қабул қилинади.

Танлов савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, 100017, Республика Узбекистан, Ташкент ш., Шайхантохур тумани, Навоий кўчаси, дом №. Тел.: (90) 317-15-47. Масъул котиб: Ш.Ешназаров

Бундан ташқари, мазкур танлов ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Танлов таклифлари 2021 йил 23 апрель куни соат 10-00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Танлов таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳакида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ (.doc, 1.0KB)

Суғурталанадиган транспорт воситалари ҳақида маълумот

 

Год производство

Марка автомобилья

Количество
(шт)

Балансовая стоимость

Стоимость страховки (1,5% от балансовой стоимости)

 
 

1

2017 йил

Lacetti (1.5)

1

146 467 479

2 197 012

 

2

2017 йил

Lacetti (1.5)

1

146 467 479

2 197 012

 

3

2020 йил

Malibu-2 (2.0)

1

324 450 000

4 866 750

 

4

2018 йил

Малибу-2 (2,5)

1

269 894 335

4 048 415

 

5

2018 йил

Малибу-2 (2,5)

1

269 894 335

4 048 415

 

6

2018 йил

Малибу-2 (2,5)

1

269 894 335

4 048 415

 

7

2018 йил

Малибу-2 (2,5)

1

269 894 335

4 048 415

 

8

2020 йил

Equinox-AT

1

394 561 650

5 918 425

 

9

2017 йил

Мерседес Бенз E-200

1

744 620 421

11 169 306

 

Всего:

9

2 836 144 371

42 542 166

 

 

Baham ko'ring: